Ўзбекистон Суперлигаси 14-турининг сўнгги баҳсида «Динамо» ўз майдонида «Қўқон-1912»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳисобни 2-дақиқада Жавоҳир Ҳусанов Эгор Кондратюкнинг узатмасидан сўнг очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб Анвар Хожимирзаев мувозанатни тиклади. 29-дақиқада эса у пеналтини аниқ амалга ошириб, мезбонларни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Санжар Қодирқулов 69-дақиқада ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Орадан икки дақиқа ўтиб Силванус Нимели «Қўқон-1912»нинг иккинчи голини урди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.
Мазкур ғалабадан сўнг «Динамо» очколарини 20 тага етказиб, мусобақа жадвалида 9-ўринга кўтарилди. Самарқандликлар шу тариқа кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. «Қўқон-1912» эса 11 очко билан 15-ўринда қолди.
Шу тариқа, Суперлигада 14-тур баҳслари якунига етди.
Суперлига. 14-тур
Динамо - Қўқон-1912 3:2
Голлар: Жавоҳир Ҳусанов 2 (0:1), Анвар Хожимирзаев 6 (1:1), Анвар Хожимирзаев 29, пен. (2:1), Санжар Қодирқулов 69 (3:1), Силванус Нимели 71 (3:2).
Огоҳлантиришлар: Нурилло Тўхтасинов 47, Тигран Аванесян 65, Шоҳруҳ Гадоев 73.
Динамо: Эдем Неманов, Артём Радаев (Жаҳонгир Ўрозов, 61), Михаил Штефан, Анвар Хожимирзаев, Тигран Аванесян (Беҳрузбек Облақулов, 67), Жалолиддин Жумабоев, Жаҳонгирбек Абдусаломов (Санжар Қодирқулов, 61), Ойбек Ўрмонжонов, Марко Станоэвич, Харис Хайдаревич (Нурилло Тўхтасинов, 46), Фирдавс Абдураҳмонов.
Қўқон-1912: Рустам Нартажиев, Аслиддин Тоштемиров, Алишер Салимов (Шоҳруҳ Гадоев, 57), Жавоҳир Сидиқов, Шота Гвазава, Жавоҳир Ҳусанов (Тома Табатадзе, 66), Иброҳим Йўлдошев (Андро Гиоргадзе, 77), Шаҳзод Акрамов, Иқболжон Маликжонов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (Муҳаммаданас Ҳасанов, 57), Эгор Кондратюк (Силванус Нимели, 57).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади