Президентнинг 262-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда футбол баҳсларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мамлакат стадионларида марказлашган VAR тизимидан фойдаланиш учун махсус техникаларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Футбол Ҳакамлари Маркази хабарига кўра, Самарқанддаги «Динамо» стадионида VAR техникаларини ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди.
Қайд этилишича, ушбу тизим ҳакамлик қарорларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, шунингдек, ўзбек футболини халқаро стандартларга янада яқинлаштиришга хизмат қилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда марказлашган VAR тизимини стадионларга босқичма-босқич жорий этиш ишлари давом этмоқда.