«Реал» клуби ва вингер Винисиус Жуниор ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар ҳозирча босиқ кўчага кириб қолган. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, томонлар молиявий шартлар борасида келишувга эриша олмаяпти.
«Реал» бразилиялик футболчининг йиллик маошини солиқлар тўланганидан кейин 15 миллион евродан 20 миллион еврогача оширишга тайёр.
Бироқ Винисиус ўзини қониқтирадиган янги шартнома бўйича бир мавсум учун 30 миллион евро маош талаб қилмоқда.
Ҳозирча на клуб, на футболчи ўз талабларидан чекинишни истамаяпти. Шу сабабли музокаралар тўхтаб қолган.
Бу вазиятдан Лондоннинг «Арсенал» клуби фойдаланиши мумкин. Бироқ инглизлар Винисиусни ўз сафига қўшиб олишни истаса, унга жамоадаги энг юқори маош олувчи футболчи мақомини тақдим этишига тўғри келади.