Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Сурхон» ҳимоячиси Беҳруз Каримов фаолиятиин Швейцарияда давом эттиради. Бу ҳақда журналист Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
Манбага кўра, 18 ёшли футболчи «Лугано» билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Барча расмиятчиликлар тез орада ҳал қилинади.
«Лугано» клуби 1908 йилда ташкил топган. Янги мавсумда жамоа Конференциялар лигаси иккинчи саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Каримов Ўзбекистон миллий жамоаси билан ЖЧ-2026да иштирок этди. Унинг мундиалдаги ўйинлари туфайли Европа жамоалари қизиқиш билдираётганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади