«Рома» клуби «Болоня» ҳужумчиси Сантяго Кастрони ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни фаол давом эттирмоқда. Бу ҳақда журналист Филиппо Биафора хабар берди.
Манбага кўра, римликлар «Брюгге» ҳужумчиси Николо Тресолди трансфери борасида келиша олмаяпти. Натижада клуб бор эътиборини Кастрога қаратган.
«Болоня» аргентиналик 21 ёшли форвардни 40 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ томонлар трансфер суммасини камайтириш мақсадида музокараларни давом эттирмоқда.
Аргентиналик ҳужумчи ўтган мавсум клуб миқёсида 51 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.