«Челси» «Комо»нинг Трево Чалоба трансфери бўйича юборган янги таклифини рад этди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Италия клуби футболчи учун 25 миллион евро ва бонуслар кўринишида яна 5 миллион евро таклиф қилган. Бироқ «Челси» бу суммани етарли деб ҳисобламаяпти ва ҳимоячини 30 миллион евродан юқори нарх эвазига сотишни истамоқда.
Шу сабабли «Комо» марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш учун бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, Трево Чалобанинг ўзи «Комо»га кўчиб ўтишга қизиқиш билдирмоқда ва ёзги трансферлар ойнасида «Челси»ни тарк этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Чалоба «Челси» тарбияланувчиси ҳисобланади ва асосий жамоа сафида бир неча мавсум давомида тўп тепган.