Live
1
Ўзбек

Биссек «Интер» билан янги шартнома бўйича келишувга эришди – Романо

Футбол
25 июл, 15:21
Келишув келаси ҳафтада расман якунланади.
Биссек «Интер» билан янги шартнома бўйича келишувга эришди – Романо
Фото: Getty Images

«Интер» клуби ҳимоячиси Ян Биссек билан узоқ муддатли янги шартнома борасида оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Маълумотларга кўра, томонлар италиялик 24 ёшли футболчининг шартномасини 2031 йилнинг июнига қадар узайтириш бўйича келишиб олган. Шунингдек, Биссек янги маош шартларига ҳам розилик билдирган.

Клуб ва футболчи ўртасидаги келишувни ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш бўйича зарур ҳужжатлар ва бошқа расмий ишлар келаси кунларда бошланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» ўтган мавсум А Серияда чемпионликни қўлга киритган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар