«Интер» «Тоттенҳэм» сардори Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олиш бўйича таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
28 ёшли ҳимоячи ушбу ёзда Лондон клубини тарк этиши мумкин. «Нерадзурри» раҳбарияти Ромерони мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режалаштирмоқда. Италия клуби футболчига 2031 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилишга тайёр.
Transfermarkt портали аргентиналик ҳимоячининг нархини 50 миллион евро деб баҳоламоқда. Унинг «Тоттенҳэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.
Аввалроқ Ромеро АПЛда четлатилишлар бўйича антирекорд ўрнатгани маълум қилинганди.