Live
1
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Викариони мавсумолди турнега олиб кетмади

Футбол
24 июл, 11:23
Италиялик дарвозабон Лондонни тарк этадиган кўринади.
«Тоттенҳэм» Викариони мавсумолди турнега олиб кетмади
Фото: Getty Images

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Италиялик дарвозабон Гулелмо Викарио ёзги трансфер ойнасида Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубини тарк этиши мумкин.

Инсайдернинг маълум қилишича, дарвозабон лондонликларнинг мавсумолди турнесида қатнашмайди.

Аввалроқ Европа матбуотида Викарио фаолиятини «Наполи» клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Маълумот учун, 2025/2026-йилги мавсумда италиялик кипер 43 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол ўтказиб юборди ва 13 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

29 ёшли дарвозабоннинг Лондон клуби билан шартномаси 2028 йилнинг июн ойигача мўлжалланган. Дарвозабоннинг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар