«Тоттенҳэм» ва Англия миллий жамоаси ҳимоячиси Жед Спенс ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.
Манбага кўра, футболчи учун курашга «Манчестер Юнайтед» ҳам қўшилган. «Қизил иблислар» трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ҳимоячи учун расмий таклиф билан чиқишга тайёр.
Жед Спенс 2022 йилда «Мидлсбро»дан «Тоттенҳэм» сафига 14 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади.
2025/26 йилги мавсумда 24 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 44 та баҳсда майдонга тушди. У мавсум давомида гол ҳам, голли узатма ҳам қайд этмади.
Тransfermarkt портали Жед Спенснинг трансфер қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.