Live
1
Ўзбек

Моуринио «Реал» Чуаменини «МЮ»га сотиб, Родрини олиб келишини истамоқда

Футбол
24 июл, 10:23
Мадрид клубининг янги бош мураббийи францияликнинг ўрнига жамоа ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчисини кўрмоқчи.
Моуринио «Реал» Чуаменини «МЮ»га сотиб, Родрини олиб келишини истамоқда
Фото: Getty Images

«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи Жозе Моурино якунига етган мундиал энг яхши футболчиси трансферини молиялаштириш учун яримҳимоячи Орелен Чуаменини «Манчестер Юнайтед»га сотмоқчи.

Манба маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед» 79,6 миллион еврога баҳоланган 26 ёшли француз футболчиси ҳақида маълумот сўраган. «Қизил иблислар» бош мураббийи Майкл Керрининг шаҳсан ўзи бу трансфер амалга ошишини истамоқда. Аввалроқ клуб икки нафар яримҳимоячи - Андрей Сантос ва Юрий Тилемансни ўз сафига қўшиб олган эди.

Маълум қилинишича, «Реал» «Манчестер Сити»дан Родрини сотиб олишга жиддий киришган. Унинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси 12 ойдан кейин якунига етади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

25+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар