«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска марказий яримҳимоячи Родри Эрнандес белидаги жароҳат туфайли жарроҳлик амалиётига мурожаат қилади.
«Душанба куни Родри операция қилинади. Унга таътил керак, дам олиб кейин у сафимизга қайтади. Ҳар бир мураббий таркибида Родри бўлишини истайди, чунки у чинакамига топ футболчи. У каби футболчилар атрофида турли миш-мишлар бўлиши табиий ҳол, бу мени ташвишга солмайди», - дея мутахассис сўзларидан иқтибос келтирди Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, Родри якунига етган ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси деб топилди. Испания яримҳимоячиси АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлигида ўтган мундиалда 8 та ўйинда майдонга тушди ва чемпионга айланди. 30 ёшли футболчининг «шаҳарликлар» билан шартномаси кейинги йил ёзда якунига етади.