Live
1
Ўзбек

Расман: Саммервилл – «Ал Ҳилол» футболчиси

Футбол
24 июл, 15:37
У янги жамоаси билан 2030 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.
Расман: Саммервилл – «Ал Ҳилол» футболчиси
Фото: Al Hilal FC

Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби Крисенсио Саммервиллни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Нидерландиялик 24 ёшли футболчи «Вест Ҳэм»дан Риёд клуби сафига келиб қўшилди. У янги жамоаси билан 2030 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.

Аввалроқ «Ал Ҳилол» Саммервилл трансфери учун 55 миллион евро кафолатланган маблағ ва яна 10 миллион евро бонуслар тўлаши мумкинлиги хабар қилинганди.

Саммервилл ўтган мавсум барча турнирларда 34 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
Бугунги янгиликлар