Бугун
59
Ўзбек

Нунес фаолиятини «Барса»да давом эттиришга тайёр

Футбол
23 июл, 02:35
Футболчи ўзини каталонияликлар учун нисбатан арзон ва фойдали трансфер бўла олади деб ҳисобламоқда.
Нунес фаолиятини «Барса»да давом эттиришга тайёр
Фото: Yahoo Sports

Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби ҳужумчиси Дарвин Нунес фаолиятини «Барселона»да давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

27 ёшли футболчи «кўк-анорранглилар» учун Хулиан Алварес трансфери амалга ошмай қолган тақдирдаги асосий вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, уругвайлик ҳужумчи ўзини Каталония гранди учун нисбатан арзон ва фойдали трансфер бўла олади деб ҳисобламоқда.

Transfermarkt порталига кўра, «Ливерпул» собиқ ҳужумчисининг трансфер нархи 20 миллион еврога тенг. Аввалроқ Нунес «қизиллар» сафига қайтишга қарши эмаслиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Аль-Хиляль Аль-Хиляль
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

35+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар