Нидерландия миллий жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай яна Франция чемпионатида фаолиятини давом эттириши мумкин.
Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 32 ёшли футболчининг хизматларига «Ренн» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Франция клуби тажрибали ҳужумчини ёзги трансфер ойнаси якунига қадар ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Ҳозирда Депай Бразилиянинг «Коринтианс» клубида тўп тепади. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Мемфис илгари Франция чемпионатида муваффақиятли фаолият олиб борган. У 2017–2021 йиллар давомида «Лион»да ўйнаган.