Бугун
59
Ўзбек

«Наполи» Лукаку бўйича таклифларни кўриб чиқади

Футбол
23 июл, 15:43
Ромелу 2024 йилдан бери «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
«Наполи» Лукаку бўйича таклифларни кўриб чиқади
Фото: Getty Images

«Наполи» спорт директори Жованни Манна ҳужумчи Ромелу Лукаку ҳақида фикр билдирди.

Унинг фикрича, клуб форвард бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Футболчи трансферга қўйилади.

«Ром таътилдан қайтгач, учрашиб, унинг вазиятини баҳолаб олишимиз керак», — дея Маннанинг сўзларидан келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Аввалроқ Неапол клуби бельгиялик 33 ёшли футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Ромелу 2024 йилдан бери «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси яна бир йилга мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
Бугунги янгиликлар