Live
7
Ўзбек

«Тоттенҳэм» ва «Наполи» ўзаро футболчи алишиши мумкин

Футбол
21 июл, 07:51
Ушбу трансфер ойнаси вақтида Лондон ва Неапол клублари дарвозабонлари билан алишиб олиши мумкин.
«Тоттенҳэм» ва «Наполи» ўзаро футболчи алишиши мумкин
Фото: Getty Images

Бу ҳақда RAI хабар берди.

Англиянинг «Тоттенҳэм» клуби ва Италиянинг «Наполи» жамоаси жорий трансфер ойнасида футболчилар алмашинуви амалга оширилиши мумкин.

Манбанинг маълумотларига кўра, лондонликлар голкипери Гулелмо Викарио ёзда жамоани тарк этиш ниятида. У юртига қайтиш вариантини ўрганиб чиқмоқда. Ўз навбатида неаполликлар Ваня Милинкович-Савич билан хайрлашишга тайёрланмоқда. Натижада томонлар ўзаро голкипер алмашинувини амалга оширишиши мумкин.

АПЛ ўтган мавсумида Викарио 31 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол ўтказиб юборди. Милинкович-Савич А Серия доирасидаги 27 ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ўтказиб юборган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар