«Тоттенҳэм» ёзги трансферлар ойнасида ҳимоячи Кристиан Ромеро билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби янги мавсум учун тактик режаларини ҳам аргентиналик 28 ёшли футболчисиз тузишни бошлаган.
Қайд этилишича, «тақачилар» Ромеронинг трансферидан қарийб 58 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, клуб вазиятга қараб, трансфер нархини камайтириши ҳам мумкин.
Ҳозирда унга «Реал», «Барселона», «Атлетико» ва «Интер» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган мавсумда Кристиан барча турнирлар доирасида 32 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.