«Тоттенҳэм» клуби «Манчестер Сити» вингери Савиони ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
The Athletic нашри хабар беришича, «тақачилар» бразилиялик 22 ёшли футболчининг трансфери учун 80 миллион евро сарфлашга тайёр.
Қайд этилишича, Савио «Тоттенҳэм» билан 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома борасида принципиал келишувга эришган. Битимда уни яна бир мавсумга узайтириш имконини берувчи банд ҳам кўзда тутилган.
Ўтган мавсумда у «Манчестер Сити» сафида барча турнирларда 36 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм» янги мавсумни 22 август куни «Брентфорд»га қарши баҳс билан бошлайди.