Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал ЖЧ-2026 финалида Аргентинага қарши майдонга тушиб, футбол тарихидаги ноёб рекорд муаллифига айланди.
Оptа маълумотига кўра, 19 ёшли футболчи Европа чемпионати ва Жаҳон чемпионати финалларида майдонга тушган илк ўсмир сифатида тарихга кирди.
Ямал аввалроқ Евро-2024 финалида ҳам Испания сафида Англияга қарши баҳсда иштирок этганди. Ўшанда испанлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Ямал эса битта голли узатмага муаллифлик қилган.
ЖЧ-2026 финалига қадар Испания яримфиналда Францияни 2:0, Аргентина эса Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ҳал қилувчи босқичга йўл олганди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финалида Испания ва Аргентина миллий жамоалари АҚШнинг Ню-Жерси штатидаги «МеtLifе» стадионида жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб бормоқда.