Opta статистик портали 2026 йил Жаҳон чемпионати якунлари бўйича турнир рамзий жамоасини тузди.
Дарвозабон:
Грегор Кобел (Швейцария) — бартараф этилган голлар кўрсаткичи бўйича энг яхши (3,3).
Ҳимоя:
Педро Порро (Испания) — 2 та гол урди, ўйин давомидаги аниқ оширмалар (кросслар) бўйича энг яхши (24).
Пау Кубарси (Испания) — ҳимоячилар орасида аниқ узатмалар бўйича энг яхши (671), ушбу Жаҳон чемпионатида тўлиқ ўйнади.
Лисандро Мартинес (Аргентина) — Аргентина сафида узатмалар ва аниқ узатмалар бўйича етакчи, 1 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Марк Кукуреля (Испания) — қанот ҳимоячилари орасида аниқ узатмалар (382) ва ҳужумда қилинган аниқ узатмалар (142) бўйича энг яхши.
Яримҳимоя:
Родри (Испания) — бир Жаҳон чемпионатидаги аниқ узатмалар сони бўйича рекорд ўрнатди (756), чизиқлар орасига узатмалар (122) ва тўп билан олға силжишлар (164) бўйича энг яхши.
Жуд Беллингҳэм (Англия) — 7 та гол урди, зарбаларининг 37 фоизини голга айлантирди.
Леандро Троссар (Белгия) — «гол+ассист» тизими бўйича 2+2, ўйин давомидаги голли вазиятлар бўйича энг яхши (17).
Ҳужум:
Лионел Месси (Аргентина) — турнирнинг иккинчи энг яхши тўпурари (8 та гол), голли вазият яратувчи узатмалар бўйича етакчи (25).
Килиан Мбаппе (Франция) — турнирнинг энг яхши тўпурари (10 та гол) ва Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар (22 та гол).
Эрлинг Ҳоланд (Норвегия) — турнир давомида тўпга атиги 120 марта тегиниб, 7 та гол урди.
Месси, Мбаппе, Родри, Беллингҳэм — Opta ЖЧ-2026 рамзий жамоасини эълон қилди
Футбол
20 июл, 07:05
Чемпиондан 4, Аргентинадан 2 футболчи киритилди.
Foto: Getty Images
19.07.2026
AET
Жаҳон чемпионати
Испания
1
:
0
Аргентина
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади