Polymarket платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Олтин тўп» соҳиби бўлишга даъвогарлар рўйхатини янгилади.
Нуфузли совриннинг асосий фаворити сифатида Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал кўрсатилмоқда. Платформа фойдаланувчилари унинг ғалаба қозониш эҳтимолини 51 фоизга баҳоламоқда.
Даъвогарлар рўйхатида 2-ўринни Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн 27 фоизлик кўрсаткич билан банд этган. Кейинги ўринларда эса Аргентина миллий жамоаси сардори Лионел Месси (8 фоиз) ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе (4 фоиз) жойлашган.
Маълумот ўрнида, Испания миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати финалида Аргентинани қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади