«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеро ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Маълум қилинишича, «тақачилар» 28 ёшли аргентиналик футболчини сотишга тайёр ва у учун 59 миллион евро талаб қилмоқда. Шу билан бирга, Ромеронинг тез-тез жароҳат олиши сабаб клуб уни тахминан 47 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига ҳам қўйиб юбориши мумкин.
Ҳозирда ҳимоячига «Интер», «Реал», «Барселона» ва «Атлетико» қизиқиш билдирмоқда. Ўтган мавсум Ромеро барча мусобақаларда 32 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди.
Футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ Кристиан АПЛда четлатилишлар бўйича антирекорд ўрнатгани маълум қилинганди.