Live
5
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Спенс учун 35 миллион евро сўрамоқда

Футбол
16 июл, 10:00
«Интер» англиялик ҳимоячи трансфери бўйича музокараларни бошлади.
«Тоттенҳэм» Спенс учун 35 миллион евро сўрамоқда
Foto: Getty Images

Миланинг «Интер» клуби «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Жед Спенс трансфери юзасидан Лондон клуби билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, «Тоттенҳэм» 25 ёшли футболчи учун 35 миллион евро талаб қилмоқда. Ҳозирча музокараларнинг бошқа тафсилотлари ошкор этилмаган.

Аввалроқ Спенс «Интер»нинг ўнг қанот ҳимояси учун ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

2025/26 йилги мавсумда англиялик футболчи барча мусобақаларда 44 та баҳсда майдонга тушди. У мавсум давомида гол ҳам, ассист ҳам қайд этмади.

Тransfermarkt портали Жед Спенснинг трансфер қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жед Спенс Англия миллий жамоаси сафида ҳам тўп суради. Ҳозирча унинг «Интер»га ўтиши борасида клублар ўртасида расмий келишувга эришилгани йўқ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар