«Бенфика» клуби ва Норвегия миллий жамоаси вингери Андреас Шелдеруп фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда А Bola нашри хабар берди.
Манбага кўра, 22 ёшли футболчига «Ливерпул», «Челси» ва «Тоттенҳэм» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шелдерупнинг ўзи ҳам ЖЧ-2026даги муваффақиятли иштирокидан сўнг фаолиятида янги босқични бошлашга тайёр.
Қайд этилишича, «Бенфика» футболчини камида 40 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Гарчи унинг клуб билан шартномаси яна икки йил амал қилса-да, Лиссабон клуби нархни пасайтиришни режалаштирмаяпти.
2025/26 йилги мавсумда Шелдеруп барча мусобақаларда 43 та учрашув ўтказиб, 10 та гол ва 7 та ассист қайд этди.