Бугун
13
Ўзбек

«Реал» УEФАдан «Барселона»ни Негрейра давридаги совринлардан маҳрум қилишни сўради – АS

Футбол
14 июл, 08:59
Мадрид клуби УEФАга расмий мурожаат йўллагани айтилмоқда.
«Реал» УEФАдан «Барселона»ни Негрейра давридаги совринлардан маҳрум қилишни сўради – АS
Foto: Getty Images

«Реал» УEФАдан «Барселона»ни Негрейра давридаги совринлардан маҳрум қилишни сўради – АS

Мадрид клуби УEФАга расмий мурожаат йўллагани айтилмоқда.

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти УEФАга расмий мурожаат йўллаб, «Барселона»ни Хосе Мария Энрикес Негрейра фаолият юритган даврда қўлга киритилган барча совринлардан маҳрум қилишни сўради. Бу ҳақда АS нашри хабар берди.

Манбага кўра, Негрейра 2001–2018 йиллар давомида Испания Ҳакамлар техник қўмитаси вице-президенти лавозимида ишлаган. Шу даврда «Барселона» 30 дан ортиқ совринни қўлга киритган, жумладан 9 та Ла Лига чемпионлиги ва 4 та УEФА Чемпионлар лигаси бош совринини ютган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда «Барселона»га порахўрлик бўйича айбловлар қўйилганди. ОАВ хабарларига кўра, клуб 2001–2018 йиллар оралиғида Негрейра билан боғлиқ компанияларга тўловларни амалга оширган. Клуб эса ушбу айбловларни рад этиб келмоқда.

Ҳозирча УEФА ушбу мурожаат юзасидан расмий баёнот бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2025/26 йилги Ла Лига мавсумида «Барселона» Испания чемпионига айланган бўлса, «Реал» иккинчи ўринни эгаллади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

30+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар