Live
5
Ўзбек

О’Райли жароҳат сабаб Англия миллий жамоаси қароргоҳини тарк этди

Футбол
1 октябр, 11:20
Футболчи қўшимча тиббий текширувдан ўтиш учун «Ман Сити»га қайтди.
О’Райли жароҳат сабаб Англия миллий жамоаси қароргоҳини тарк этди
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Нико О’Райли жароҳат сабаб Англия миллий жамоаси қароргоҳини тарк этиб, клуби ихтиёрига қайтди. Бу ҳақда Talksport хабар берди.

21 ёшли футболчи Миллатлар Лигасининг навбатдаги учрашувларида майдонга тушмайди. О’Райли Чехияга қарши баҳс (2:0)ни ўтказиб юборганди.

Ундан аввал Испанияга қарши учрашувда (2:3) тўлиқ ҳаракат қилган ҳимоячи кейинги машғулотларни индивидуал дастур асосида ўтказди.

Футболчи Хорватияга қарши баҳсда ва уч кундан кейин Чехия билан бўладиган учрашувда иштирок этмайди. О’Райли қўшимча тиббий текширувдан ўтиш учун «Манчестер Сити»га қайтди.

Текширувдан сўнг унинг жароҳати қай даражада жиддий экани аниқланади. Англия бош мураббийи Томас Тухел эса О’Райли ўрнига бошқа футболчини чақирмасликка қарор қилган.

О’Райли Англиянинг дастлабки таркибида сафдан чиққан олтинчи футболчи бўлди. Аввалроқ Коул Палмер, Деклан Райс, Маркус Рэшфорд, Кобби Майну ва Тино Ливраменто ҳам жамоа қароргоҳини тарк этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
Бугунги янгиликлар