Англия миллий жамоаси Лига Миллатлар лигаси баҳсида Чехияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 71-дақиқасида «Ливерпул» вингери Рио Н'Гумо Букайо Сакани алмаштириб, Англия сафида расмий баҳслардаги дебютини нишонлади.
Оptа маълумотларига кўра, Н'Гумо 18 ёш-у 31 кунлигида «уч шерлар» тарихидаги расмий баҳсларда майдонга тушган энг ёш учинчи футболчига айланди. Бу борада ундан фақат Уейн Руни ва Жуд Беллингҳэм ёшроқ бўлган.
Руни Англия миллий жамоасидаги расмий дебютини 17 ёш-у 156 кунлигида ўтказган. Беллингем эса 17 ёш-у 269 кунлигида терма жамоанинг расмий баҳсида майдонга тушган.
Н'Гумо аввал ҳам Англия миллий жамоаси сафида ўйнаган. Унинг норасмий дебюти июн ойида Янги Зеландияга қарши ўртоқлик баҳсида амалга ошган эди. Бироқ Чехияга қарши баҳс футболчининг расмий турнирдаги илк ўйини бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Англия Чехияни Энтони Гордон ва Ҳарри Кейннинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Маълумот учун, Англия миллий жамоаси Лига Миллатлар лигаси А лигасида иштирок этмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади