Бугун
45
Ўзбек

Модрич Хорватия миллий жамоасидаги ўз рекордини янгилади

Футбол
27 сентябр, 23:25
Лука миллий жамоасида 41 ёш-у 18 кунлигида гол уришга муваффақ бўлди.
Модрич Хорватия миллий жамоасидаги ўз рекордини янгилади
Фото: Yahoo Sports
26.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Чехия Чехия 1 : 2 Хорватия Хорватия

Хорватия миллий жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич Миллатлар Лигаси доирасидаги Чехияга қарши учрашув (2:1)да гол уриб, навбатдаги тарихий натижани қайд этди.

41 ёшли футболчи ушбу баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Хорватия миллий жамоаси сафидаги голлари сонини 30 тага етказди.

Модрич 41 ёш-у 18 кунлигида гол уриб, Хорватия миллий жамоаси тарихида рақиб дарвозасини ишғол қилган энг ёши катта футболчи сифатидаги ўз рекордини янгилади. У аввалги рекордини бундан 112 кун олдин, Словения миллий жамоасига қарши учрашувда ўрнатганди.

Маълумот ўрнида, Хорватия миллий жамоасини олдинда яна учта муҳим учрашув кутиб турибди. Жамоа дастлаб Испания, кейин Англия миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Шундан сўнг хорватияликлар 6 октябр куни амалдаги жаҳон чемпиони Испания билан яна бир бор куч синашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чехия Чехия
  • Хорватия Хорватия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Бугунги янгиликлар