Live
1
Ўзбек

«Брайтон» «Тоттенҳэм»дан Вушковични сотиб олганини расман эълон қилди

Футбол
14 июл, 07:16
Аввалроқ лондонликлар бу трансфердан 53,8 млн евро ишлаб олиши маълум қилинганди.
«Брайтон» «Тоттенҳэм»дан Вушковични сотиб олганини расман эълон қилди
Фото: Брайтон ФК

«Брайтон» ФК матбуот хизмати Хорватия миллий жамоаси ҳимоячиси Лука Вушкович трансферини расман эълон қилди. Бунгача футболчи Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби шарафини ҳимоя қилиб келганди. Янги жамоаси билан ҳимоячи яна 1 йилга узайтириш имконияти билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Қўшимча бонус тўловлари ҳисобига трансфернинг умумий миқдори 50 миллион фунт стерлингдан (58.5 миллион евро) ошиши таъкидланди.

Маълумот учун, 2025/2026-йилги мавсумда Лука Вушкович клуб сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 60 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Брайтон Брайтон
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар