«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Жед Спенс ёзги трансфер ойнасида «Интер» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Милан клуби 25 ёшли футболчини сотиб олиш устида иш олиб бормоқда. Спенс фаолиятида янги босқични бошлашни истамоқда ҳамда УEФА Чемпионлар лигасида ўйнашни мақсад қилган. Шунингдек, у «Тоттенҳэм»да Педро Порронинг захира футболчиси бўлиб қолишни истамаяпти.
Қайд этилишича, «шпорлар» ҳозирча Спенснинг трансфер нархини белгиламаган. Бунга футболчининг ЖЧ-2026даги муваффақиятли иштироки сабаб бўлган. Клуб мундиалдаги ўйинлар унинг трансфер қийматини ошириши мумкин деб ҳисобламоқда.
Спенс ушбу Жаҳон чемпионатида Англия миллий жамоасининг барча олти учрашувида майдонга тушган, бироқ гол ёки ассист қайд эта олмаган.