Мадриднинг «Атлетико» клуби ва Аргентина миллий жамоаси ҳимоячиси Наҳуел Молина «Интер»га таклиф қилинди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, воситачилар 28 ёшли ўнг қанот ҳимоячисининг хизматларини Италия чемпионига тавсия қилган. Молинанинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган бўлса-да, у ЖЧ-2026дан кейин Мадрид клубини тарк этиши мумкин.
2025/26 йилги мавсумда Молина барча мусобақаларда 46 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Тransfermarkt портали аргентиналик ҳимоячининг трансфер қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ Молинага «Наполи» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган.