Белгиянинг «Брюгге» клуби Ян Зоммерни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
37 ёшли швейцариялик посбон билан 2029 йил ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзоланган. У янги жамоасида асосий дарвозабон сифатида ҳаракат қилади.
Маълумот ўрнида, Зоммер 2025/2026 йилги мавсум якунланганидан сўнг эркин агент сифатида «Интер»ни тарк этди. Ян 2023 йилнинг август ойида «нерадзурри» сафига келиб қўшилганди. У уч мавсум давомида миланликлар сафида жами 139 та учрашувда майдонга тушган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади