«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Карл Дарлоу билан тузиладиган шартнома тафсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, 35 ёшли дарвозабон билан тузиладиган битим 2028 йил июнигача амал қилади. Шунингдек, клуб шартномани яна бир йилга — 2029 йил июнигача узайтириш ҳуқуқига эга бўлади.
Қайд этилишича, Андре Онана ортидан туркиялик дарвозабон Алтай Байиндир ҳам ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши кутилмоқда.