Бугун
13
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» Тилеманс трансферини якунлади

Футбол
14 июл, 04:47
Белгиялик яримҳимоячи 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
«Манчестер Юнайтед» Тилеманс трансферини якунлади
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Астон Вилла» яримҳимоячиси Ёури Тилеманс трансферини якунлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, 29 ёшли футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, «қизил иблислар» билан 2031 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартномага имзо чеккан. Тез орада у клубнинг янги футболчиси сифатида расман таништирилади.

Қайд этилишича, трансфер «Манчестер Юнайтед»га 41 миллион еврога тушади. Айнан шу сумма Тилеманснинг «Астон Вилла» билан тузган шартномасидаги товон пули сифатида белгиланган эди.

Белгиялик яримҳимоячи «Астон Вилла» сафида барча мусобақаларда 134 та учрашув ўтказиб, 10 та гол ва 25 та ассист муаллифига айланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Астон Вилла Астон Вилла
Бугунги янгиликлар