Live
1
Ўзбек

Ҳоланд: «Бу ҳаётимдаги энг ҳаяжонли саёҳат бўлди»

Футбол
14 июл, 07:30
Норвегиялик ҳужумчи ЖЧ-2026 мамлакат ва ўзи учун катта бурилиш бўлганини айтди.
Ҳоланд: «Бу ҳаётимдаги энг ҳаяжонли саёҳат бўлди»
Foto: Getty Images

Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

«Бу ҳаётимдаги энг зўр ҳафталар ва энг ҳаяжонли саёҳат бўлди. Буларнинг барчаси худди тушдек туюлди, ҳозир ҳам буни англаш қийин. Ўзимни бироз бўшашгандек ҳис қиляпман. Ўтган 40 кунни ўйлаб кўрсам, барчаси ақлдан оздирадиган даражада ажойиб эди.

Бу унутилмас тажриба бўлди. Албатта, майдондаги ўйинлар ва Бразилия устидан қозонилган ғалаба муҳим. Аммо мени энг кўп қувонтиргани — Норвегияни бутун дунёга танита олганимиз. Менимча, бу мамлакатимизни ҳам, мени ҳам ўзгартирди.

Сўнгги олти ҳафта худди аттраксиондаги тезкор пойгага ўхшади. Жуда кўп воқеалар, таассуротлар ва ҳиссиётларни бошдан кечирдик.

Бизнинг авлодимиз ажойиб. Умид қиламанки, бизнинг йўлимиз Норвегиядаги ёшларни илҳомлантиради ва уларга терма жамоа либосида футболнинг энг катта саҳнасида ўйнаш мумкинлигини кўрсатади», — деди Ҳоланд Goal нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия миллий жамоаси ЖЧ-2026 чоракфиналида Англияга қўшимча бўлимларда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Норвегия Норвегия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар