Бугун
13
Ўзбек

Ҳоланд АҚШда жамоаси учун 10 минг долларлик совғалар харид қилди

Футбол
14 июл, 05:31
Норвегиялик ҳужумчи Далласдаги дўконда жамоадошлари харажатларини ҳам ўз зиммасига олди.
Ҳоланд АҚШда жамоаси учун 10 минг долларлик совғалар харид қилди
Foto: Getty Images

Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд АҚШдаги харидлари учун қарийб 10 минг доллар сарфлади. Бу ҳақда ТМZ хабар берди.

Манбага кўра, Ҳоланд Далласдаги Ёввойи Ғарб услубидаги дўконда жамоадошларининг харидларини ҳам ўзи тўлаган. Футболчилар ковбой шляпалари, ракун терисидан тикилган бош кийимлар, этиклар, камарлар, кўйлаклар ҳамда нархи 450–750 доллар бўлган олмахон тулумларини харид қилишган.

Ҳоланднинг ўзи эса ракун тулумини сотиб олган. У Осло шаҳрига қайтгач, самолётдан тушаётган пайтда ушбу хариди билан тушган суратни ижтимоий тармоқларда ҳам эълон қилган.

Дўкон эгасининг айтишича, Ҳоланд ва унинг жамоадошлари савдо дўконида қарийб бир ярим соат вақт ўтказишган.

Эслатиб ўтамиз, Норвегия миллий жамоаси ЖЧ-2026 чоракфиналида Англияга қўшимча бўлимларда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Норвегия Норвегия
Бугунги янгиликлар