Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳамда Ўзбекистон U23 жамоаси ҳужумчиси Фирдавс Абдураҳмоновни «Пахтакор» ва «Навбаҳор» ўз сафига қўшиб олиш учун таклиф билан чиққан бўлса-да, Ўзбекистон миллий жамоасига номзод бўлган 21 ёшли самарқандлик ҳужумчи «Динамо»да қолишга қарор қилган.
Жамоа тўпурари Анваржон Ҳожимирзаев ва ЖЧ-2026дан яна «Динамо» сафига қайтган Азизбек Амоновни ҳам водийнинг икки клуби ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган бўлса-да, футболчилар Вадим Абрамов қўл остида қолишни истаган.
Аввалроқ, «Динамо» ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Германиянинг «Боруссия М» клубига ўтишга яқинлиги ҳақида хабар қилинганди.