Live
5
Ўзбек

Амаду Думбуя — «Динамо» футболчиси

Футбол
8 июл, 07:47
Гвениялик футболчи мавсум якунига қадар самарқандликлар сафида тўп тепади.
Амаду Думбуя — «Динамо» футболчиси
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» ПФК мавсумнинг иккинчи қисми олдидан таркибини кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.

Клуб ёзги трансфер ойнасида гвинеялик яримҳимоячи Амаду Думбуяни ўз сафига қўшиб олганини маълум қиламиз. «Динамо» ПФК ва Думбуя ўртасида 2026 йилги мавсум якунигача шартнома имзоланди. Амаду жамоамиз сафига эркин агент сифатида қўшилди. 23 ёшли яримҳимоячи «Динамо» сафига жамоа Иссиқкўлдан Самарқандга қайтгач, қўшилади.

23 ёшли вингер фаолиятини Швециянинг «Юргорден» клубида бошлаган бўлса, 2023-2024 йилларда Болгариянинг «Ботев Пловдив» клубида тўп сурган. Сўнгги икки йил давомида эса Қозоғистоннинг етакчи клубларидан бири «Актобе» шарафини ҳимоя қилган.

«Ишонамизки, Амаду Думбуя ўз ўйинлари билан барчанинг ишончини оқлайди» — дейилади клуб хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Динамо Динамо
Бугунги янгиликлар