Live
5
Ўзбек

«Реал» Винисиусга сўнгги ултиматумни қўйди

Футбол
8 июл, 12:09
Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
«Реал» Винисиусга сўнгги ултиматумни қўйди
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг келажаги ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда.

ElNacional.cat маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» бразилиялик юлдузга янги шартнома бўйича қарор қабул қилиш учун сўнгги муддатни белгилаган.

Винисиус август ойига қадар янги шартнома бўйича якуний қарорга келиши ва буни клубга маълум қилиши лозим.

Агар томонлар янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаса, «Реал» футболчини трансферга қўйиш вариантини ҳам кўриб чиқади.

Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда вингер барча турнирларда 53 та учрашувда иштирок этиб, 22 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар