«Фулҳэм»нинг янги бош мураббийи Алваро Арбелоа ёзги трансферлар ойнасида «Реал» клубидан бир нечта футболчини жамоасига таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда BBC Sport хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Арбелоа биринчи навбатда аргентиналик иқтидорли вингер Франко Мастантуонони ижара асосида Лондон клубига олиб келишни истамоқда.
Шунингдек, испаниялик мутахассис клуб раҳбариятидан «Реал» форварди Гонсало Гарсия трансферини амалга оширишни ҳам сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Алваро аввалроқ «қаймоқранглилар» тизимида фаолият юритган ва мадридлик клубдаги ёш футболчилар имкониятларини яхши билади.