Live
4
Ўзбек

Алонсо ва Арбелоа АПЛдаги дебютларини ўзаро баҳсда ўтказади

Футбол
8 июл, 10:42
Баҳс 24 август куни «Крейвен Коттеж» стадионида бўлиб ўтади.
Алонсо ва Арбелоа АПЛдаги дебютларини ўзаро баҳсда ўтказади
Фото: Getty Images

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо ҳамда «Фулҳэм» устози Алваро Арбелоа Англия Премер-лигаси 1-турида ўзаро тўқнаш келади.

Лондон дербисида «Фулҳэм» ўз майдонида «кўклар»ни қабул қилади. Баҳс 24 август куни «Крейвен Коттеж» стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу учрашув ҳар икки мутахассис учун ҳам Англия Премер-лигасидаги илк расмий ўйин бўлади. Хаби 17 май куни «аристократлар» бош мураббийи этиб тайинланган бўлса, Арбелоа 7 июл куни янги жамоасида лавозимга тайинланди.

Қизиқ жиҳати шундаки, ҳар икки испаниялик мутахассис аввалроқ Мадриднинг «Реал» клуби тизимида фаолият юритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Фулхэм Фулхэм
Бугунги янгиликлар