«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри Эрнандес клубни тарк этиш эҳтимолини истисно қилмаяпти. Бу ҳақда журналист Мигел Серрано хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик 30 ёшли футболчи аввалроқ Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга тайёр бўлган. Бироқ ҳозирги вақтда «қаймоқранглилар» уни трансфер қилишни режалаштирмаяпти.
Шунга қарамай, вазият исталган пайтда ўзгариши мумкинлиги таъкидланмоқда. Шу боис Родрининг «Манчестер Сити»дан кетиши эҳтимоли ҳали ҳам сақланиб қолмоқда.
Родри ўтган мавсум барча турнирларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Унинг «шаҳарликлар» билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача амал қилади.