Live
1
Ўзбек

Ҳоланд «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин

Футбол
5 июл, 14:51
Норвегиялик ҳужумчи Гвардиола кетганидан сўнг клубдаги келажаги борасида ўйламоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ҳоланд «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

El Nacional хабарига кўра, Хосеп Гвардиола бош мураббийлик лавозимини тарк этганидан сўнг норвегиялик футболчи клубнинг Энцо Мареска бошқарувидаги янги лойиҳасига шубҳа билан қарамоқда. Ҳоланд ҳозирча якуний қарорга келмаган, бироқ Гвардиола ва Бернарду Силва ортидан кетиш эҳтимолини истисно қилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» Эрлинг Ҳоландни 2022 йилда ўз сафига қўшиб олган эди.

Маълумот учун, 25 ёшли ҳужумчи 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар