Live
1
Ўзбек

«Манчестер Сити» 16 ёшли футболчи билан келишувга яқин

Футбол
4 июл, 15:10
Томонлар музокараларни якунлаш арафасида.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Манчестер Сити» 16 ёшли футболчи билан келишувга яқин
Фото: Getty Images

«Лестер Сити» академияси тарбияланувчиси Жереми Монга фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиришга яқин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, томонлар трансфер бўйича келишувга деярли эришган. Битим қиймати тахминан 10 миллион фунт стерлингни ташкил этиши, бонуслар билан эса 12,5 миллион фунтгача етиши мумкин.

Қайд этилишича, ёш футболчига аввалроқ «Арсенал» ҳам жиддий қизиқиш билдирган эди. Бироқ «Манчестер Сити» музокараларда устунликка эришиб, трансферни якунлашга яқин турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар