Бугун
16
Ўзбек

Унаҳи: «Бу турнирда осон ўйинлар йўқ, энг муҳими — кейинги босқичга чиқдик»

Футбол
4 июл, 17:11
Марокашлик футболчи Канадага қарши баҳсда дублга эришди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Унаҳи: «Бу турнирда осон ўйинлар йўқ, энг муҳими — кейинги босқичга чиқдик»
Фото: Getty Images
04.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Канада Канада 0 : 3 Марокаш Марокаш

Марокаш миллий жамоаси яримҳимоячиси Аззедин Унаҳи Канадага қарши 1/8 финал баҳсидан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Бугун гол урганимдан жуда хурсандман. Биз учун ўйин осон кечмади. Канадага қарши баҳс қанчалик қийин эканини, айниқса биринчи бўлимда, яна бир бор ҳис қилдик.

Бу учрашув бизга янада кучлироқ бўлишимизга ёрдам беради. Биз яна бир бор ишонч ҳосил қилдикки, ушбу турнирда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Энг муҳими эса кейинги босқичга чиққанимиздир», — деди Унаҳи FIFA расмий сайтига.

Маълумот учун, Марокаш чоракфиналида Парагвай — Франция жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Канада Канада
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар