Live
1
Ўзбек

Марокаш мураббийи: «Иккинчи бўлимда бўш ҳудудлардан самарали фойдаландик»

Футбол
4 июл, 16:11
Африка вакили чоракфиналга йўлланма олди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Марокаш мураббийи: «Иккинчи бўлимда бўш ҳудудлардан самарали фойдаландик»
Фото: Getty Images
04.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Канада Канада 0 : 3 Марокаш Марокаш

Марокаш миллий жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Уаби Канадага (3:0) қарши беллашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Натижадан жуда хурсандмиз. Бу жаҳон чемпионати учрашуви ва бундай баҳслар доимо оғир ўтади. Ҳар бир жамоа ўз тақдири учун курашади.

Иккинчи бўлимда тўп учун курашларда жуда яхши ҳаракат қилдик ва яккакурашларда ҳам ишончли ўйнадик.

Тан олишим керак, Канада менда катта таассурот қолдирди. Улар ажойиб ўйин кўрсатишди. Бу биз учун кутилмаган ҳолат эмасди, аммо танаффусдан кейин рақиб қолдирган бўш ҳудудлардан унумли фойдаландик. Ғалабамизнинг асосий омили ҳам шу бўлди», — дея Уабининг сўзларидан келтиради FIFA расмий сайти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Канада Канада
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар