Live
1
Ўзбек

Канада ЖЧ-2026 билан хайрлашган илк мезбон жамоага айланди

Футбол
4 июл, 15:16
Марокаш 1/8 финалда йирик ғалаба қозониб, мезбонлардан бирини мусобақадан чиқариб юборди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Канада ЖЧ-2026 билан хайрлашган илк мезбон жамоага айланди
Foto: Getty Images
04.07.2026 FT Жаҳон чемпионати Канада Канада 0 : 3 Марокаш Марокаш

Канада миллий жамоаси ЖЧ-2026 1/8 финалида Марокашга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.

Шу тариқа, Канада АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилаётган мундиалда мусобақани тарк этган илк мезбон миллий жамоага айланди. Канадаликлар гуруҳ босқичида B гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган, 1/16 финалда эса Жанубий Африка Республикасини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олганди.

Шунга қарамай, ушбу натижа Канада футболи тарихидаги энг яхши жаҳон чемпионати натижаси бўлди. Мамлакат миллий жамоаси аввал 1986 ва 2022 йилги мундиалларда иштирок этган, бироқ ҳар икки сафар ҳам гуруҳ босқичидан нарига ўта олмаганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Мексика миллий жамоалари ҳали ЖЧ-2026 1/8 финал баҳсларини ўтказмаган. АҚШ Белгия билан, Мексика эса Англияга қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, Марокаш миллий жамоаси Канада устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг мундиал чоракфиналига йўл олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Канада Канада
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар