Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Марокаш миллий жамоаси Канада устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чоракфинал йўлланмасини қўлга киритди.
Беллашувнинг биринчи бўлими голсиз якунланди. Иккинчи тайм бошида, 50-дақиқада Аззедин Унаҳи ҳисобни очди. Марокаш яримҳимоячиси 82-дақиқада ўзининг иккинчи голини уриб, дубл қайд этди. Қўшиб берилган 90+8-дақиқада захирадан майдонга тушган Суфён Раҳими учинчи голни уриб, баҳсга якуний нуқтани қўйди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида Марокаш яримҳимоячиси Исмоил Сайбари жароҳат сабаб майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Суфён Раҳими майдонга туширилди.
Марокаш чоракфиналда Парагвай – Франция жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
ЖЧ-2026. 1/8 финал
Канада – Марокаш 0:3
Голлар: Унаҳи 50, 82, Раҳими 90+8.
Канада: Крепо, Жонстон, Бомбито, Лареа (Шаффелбург, 79), Де Фужерол, Эуштакио, Сигур (Осорио, 88), Али Аҳмад (Промис Девид, 79), Бюкенен (Жейден Нелсон, 88), Олувасейи (Кайл Ларин, 63), Жонатан Девид.
Марокаш: Буну, Ҳакими, Исса Диоп (Садане, 87), Мазрауи, Халхал, Эл Айнауи, Буадди (Амрабат, 63), Унаҳи (Эл-Мурабет, 87), Сайбари (Раҳими, 22), Эл Ханнус (Талби, 63), Браим Диас.