Пролига иштирокчиси «Ғазалкент» клуби ОКМК билан назорат учрашувида майдонга тушди. Унда олмалиқликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дўрмондаги баҳсда пролига иштирокчиси сафида Абдураҳмон Абдуллаев гол урди. ОКМК сафида Ҳазрат Турсунқулов, Нодир Абдураззақов ва Риан Исламов голларга муаллифлик қилди.
Назорат учрашуви
ОКМК - Ғазалкент 3:1
Голлар: Ҳазрат Турсунқулов 26, Нодир Абдураззоқов 49, Риан Исламов 63 - Абдураҳмон Абдуллаев 72.
Маълумот учун, 5 июл куни жамоалар иккинчи назорат ўйинида майдонга тушадилар.